БУҚА БАҚАЛАР

БУҚА БАҚАЛАР (Kaloula) думсиз амфибиялар туркуми уруғи, тор ополи бақалар оиласига мансуб. Бу уруғнинг 11 тури бор. Б. б. Жан. Шарқий Осиё ва Малайя архипелагида тарқалган. Бу уруғнинг энг йириги — ҳинд буқа бақаси (К. pulchra), бўйи 8 см ча, гавдаси япалоқ — эни бўйидан икки баравар ортиқ. Бармоклари орасидаги сузгич пардалари суст ривожланган. Панжасида ерни ковлайдиган ўткир қиррали бўртмаси бор. Гавдасининг усти тўқ бўз ранг, боши қовоқ ранг, қорни қизғишсариқ. Эркагининг овози жуда баланд. Ёмғир ёққанда кечаси билан тинмай қуриллаши узокдан эшитилади. Тухумини сувга қўяди. Ундан 2 ҳафтадан сўнг итбалиқ чиқади. Буқа бақалар чумолилар, майда капалаклар ва ҳашаротлар билан озиқланади.