БУНТ

БУНТ, уюм, ғарам — 1) пахта з-ди ва пунктларида чигитли пахтани узоқ вақт саклаш учун усти брезент билан ёпиб қўйиладиган пахта уюми. Бунт 25×14 ёки 22×11 м ўлчамдаги махсус майдонларда ҳосил қилинади. Майдон ер сатҳидан ярим метр ёки уидан ҳам баландроқ кўтарилиб шиббаланган, устига асфальт ёки тош ётқизилган, баъзан сомонли лой б-н қалин сувалган бўлади. Ҳар қайси Бунтда 300—600 т пахта саклаш мумкин. Бунтнинг баландлиги, асосан, 8—9,5 м бўлиб, устига ёпилган брезент ҳар жойҳар жойидан арқон билан пастга тортиб қўйилади. Пахта қизиб кетиб, ўз-ўзидан алангаланмаслиги учун Бунт ичига ҳар 4—5 м оралиқда шамоллатиш туйнуклари қилинади;

2) қанд лавлаги, сабзавотлар (здлар яқинида) вақтинча сақланадиган узун уюм;

3) очиқжойга тахлаб қўйилган той хашаклар уюми;

4) тери ва арқонлар боғлами.