БУНАК Виктор Валерианович

БУНАК Виктор Валерианович (1891. 23.9, Москва — 1979) — антропология мактаби асосчиси, биол. фанлари д-ри (1935), проф. (1925). Москва ун-ти Антропология и. т. институтининг директори (1924—30), биол. факультетида ва Антропология ин-тида одам морфологияси бўлими бошлиғи (1930 — 48). «Рус антропологик журнали» Бош муҳаррири (1923—31). Россия ФА Этнография ин-тининг антропология секторида катта илмий ходим (1949). Бунакнинг асосин ишлари одам морфологияси, ирқчилик, антропогенез, одам генетикаси, нутқнинг келиб чиқиши масалаларига оид. Б. Тешиктош ғоридан топилган боланинг бош суягидаги мия бўшлиғи тузилишини текшириб, унинг «неандерталь» одамларга ўхшашлигини исботлаган.