БУЛУТЛИЛИК

БУЛУТЛИЛИК — осмон гумбазининг булут билан қопланганлик даражаси. Булутлилик 10 балли шкала бўйича кўз б-н чамалаб аниқланади, булут миқдори 10 балли тизим бўйича, булут шакли эса булут халқаро таснифи бўйича белгиланади, агар осмон гумбазида ҳеч булут бўлмаса, ноль балл, агар осмон булут билан бутунлай қопланган бўлса, 10 балл берилади. Осмон гумбазидаги булут улушини тахм. фоизга айлантириб бошқа баллар берилади. Булутлилик обҳаво ва иклимни белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади. Қиш кунлари ва тунда у Ер сиртидаги ва Ер сирти яқинидаги ҳаво қатлами т-расининг пасайишига тўсқинлик қилади, чунки Ердан нур кетйши камаяди. Езда ва кундуз кунлари Б. Ер сиртида қуёш нурлари қиздиришини камайтириб, қитъанинг ички иклимини юмшоклаштиради. Қ. х. да Ъ. жиизорлар радиация балансиикпт муҳим омили. Ўрта Осиё ҳудудида ёз ва кузда ҳавоиинг кам булутли ва очиқ бўлиши деҳқончилик учун жуда қулай. Ҳаво очиқкунлар умумий Булутлилик бўйича 60—90% ни, паст Булутлилик бўйича 80—98% ни ташкил қилади.