БУЛОҚБОШИ

БУЛОҚБОШИ — Андижон вилоятидаги қишлоқ. Булоқбоши тумани маркази. Андижон ш. дан 22 км жан. шарқда. Аҳолиси 18,9 минг киши (2000). Қишлоқ булоқ бошида вужудга келган, номи шундан. Аҳолиси пахтачилик, боғдорчилик ва чорвачилик б-н шуғулланади. Жан. Фарғона канали, булок ва артезиан қудукларидан сув ичади.

Булоқбошида 2 қурилиш ташкилоти, пахта пункти, ипак йигирув фкаси, 2 тикувчилик фкаси, автокорхона, 2 тайёрлов-савдо ташкилоти, электр тармоғи идораси, йўл қурилиш бошқармаси, 3 банк муассасаси, коммунал фойдаланиш бошқармаси, 3 бозор, 5 умумий таълим мактаби, 6 яслибоғча, кинотеатр, касалхона, 2 поликлиника, маиший хизмат кўрсатиш пунктлари бор.

Булоқбошидан шаҳар ва қишлоқларга автобус қатнайди.