БУЛОҒОЧУН

БУЛОҒОЧУН — қад. туркий уруғлардан бири. Б. Рашидуддиннинг «Жоме аттаворих» ва Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажарайи турк» асарларида учрайди. Рашидуддин бу уруғни бурқутларта қўшиб санайди. Булоғочун ёзма насабномаларнинг баъзиларида 92 ўзбек уругининг бири сифатида қайд этилган.