БУҒДОЙИҚ

БУҒДОЙИҚ — буғдойдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар. Илдиз пояли, қалин чим ҳосил қиладиган емхашак ўсимликлари, бўйи 60—100 см, гуллари бошоқчалар, бошоқчалар эса поя учида тўпланиб, бошоқ ҳосил қилади. Деярли ҳамма ерларда — дала, боғ, чўл, ўтлоқзор, дашт, ўрмон, адир ва тоғларда учрайди. Буғдойиқнинг 30 га яқин тури бор. Айрим турлари бегона ўт сифатида зарарли. Ўзбекистонда 9 тури бор. 2 тури: с е р тук (Е. trichophora) ва туке из Буғдойиқ (Е. repens) чорва молларига яхши озуқа ҳисобланади. Май—июнда бошоқ тортади. Адир ва қуруқ тупроқли тоғ қияликларида ўтлоқ ва пичанзорлар ҳосил қилади. Пичани қишда ҳам. хушхўр бўлади. Табиий буғдойиқзорларнинг ҳар гектаридан 18—20 ц дан пичан олинади. 100 кг пичанида 51,7 озуқа бирлиги ва 6,7 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Экинзорларда буғдойиқ илдизи тупроққа 1,5—2 м чуқурликда кириб боради. Ерни чуқур ҳайдаш ва гербицидлар қўллаш йўли билан йўқотилади. Илдизпоясининг қайнатмаси баъзан сийдик ҳайдовчи дори сифатида, шунингдек кўкрак қафаси ва жигар касалликларига даво қилишда ишлатилади.