БУҒ

БУҒ (араб. — мугуз, шох) , бурғу — шох, сополдан ясалган қад. пуфлама чолғу. Одамларни тўплаш, огоҳлантириш учун ишлатилган. Буғнинг пуфланадиган уч томони ингичка бўлиб, ёнида тешикпарда йўқ. Бир хил, лекин анча олисдан эшитиладиган товушлар чиқаради. Ўрта Осиёда айниқса Амир Темур ва Темурийлар даврида лашкарларга ноғора, карнайлар қатори, муайян хизматлари учун Буғ топширилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.