БУФФОНАДА

БУФФОНАДА (итал. Buffonata — масхарабозлик, қизиқчилик) — комик актёрнинг ўйин услуби. Буффонадада қаҳрамоннинг ташқи характерли белгилари ўта бўрттириб кўрсатилади. Буффонада мим, масхарабозлар, скоморохларнинг майдон халқ театрларида пайдо булиб, кейинчалик итальян дель арте комедиясида кенг қўлланилган. Буффонада ўзбек ҳажвчи актёрлари ижодида ҳам учрайди. Ўтмишдаги масхарабоз ва қизиқчилар (Ҳасан букри, Мўмин қишлоқи ва б.), Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, М. Мироқилов, С. Хўжаев ва б. актёрлар Буффонадага хос ҳолатлар яратганлар. Буффонада айниқса, циркда кенг қўлланилади.

Муҳсин Қодиров.