БОЙСУНТОҒ

БОЙСУНТОҒ — Ҳисор тоғ тизмасининг энг узун жан. ғарбий тармоғи. Сурхондарё вилоятининг асосан Бойсун, қисман Сариосиё туманлари ҳудудида жойлашган. Шим. шаркдан жан. ғарбга 150 км га чўзилган. Энг баланд жойи — 4425 м (Хўжапирёх тоғи). Б. нинг айрим қисмлари турли номда аталади: (шим. шарқдан жан. ғарбга) Қуштанг (3723 м), Кетмончопти, Саримас (1886 м), Сувсизтоғ (2124 м). Уртача бал. 2500—3000 м. Б. тизмалари Шерободдарё билан Сурхондарёнинг сувайирғичи. Бойсунтоғда 3000 м дан баланд довонлар (Беловти — 3712 м, Газа — 3018 м) бор. Б. герцин ва альп орогенезлари даврида бурмаланган. Асосан палеозой эраси гранит, гранодиорит, гнейс, сланец жинсларидан таркиб топган. Ён бағирлари сой ўзанлари билан парчаланган, денудация тектоник шакллари куп тарқалган. Карст ҳодисаси ривожланган. Бойсунтоғнинг жан. шарқий ён бағрилари тик ва камбар, шим. ғарби эса қия. Жан. шарқий ён бағрининг иклими анча юмшоқ (3000 м гача) ва сернам. Денгиз сатҳидан 1200—1500 м баландликда езда тра 25°, қишда 0°, 2500—3000 м баландликда эса езда 17°, қишда — 6°. 750—1800 м баландликда минимал тра —17°, 1800—2800 м баландликда — 17° дан —25° гача. Ўртача йиллик ёғин микдори Бойсунда 445 мм, 2000 м баландликда 800 мм. Бойсунтоғдан куп серсув даре ва сойлар бошланади (Мачайдарё, Қайроқсой, Хўжаипок, Бойсунсой, Шотутсой, Палғар ва б.). Бўз тупроқ, қўнғир, қорақўнғир тоғ ўрмон, очқўнғир ўтлоқидашт, очқўнғир баланд тоғ тупроқларида тоғдашт, арчазорсийрак дарахтли ўрмон, ўрмон, ўтлоқдаштяйлов ўсимликлари ўсади. Бойсунтоғ доривор, эфир мойли, мевали дарахтлар, ем-хашак ва б. мақсадларда фойдаланиладиган ўсимликларга бой. Антропоген таъсир оқибатида ўсимлик қопламлари майдони қисқариб, турларнинг захиралари камаймоқда. Бойсунтоғда ёввойи ҳайвонлар ҳам кўп. Тоғдан асосан яйлов сифатида фойдаланилади. Лалми ва суғорма деҳқончилик, боғдорчилик ривожланган. Бойсунтоғда тупроқ эрозияси, яйлов дегрессияси, тоғ ландшафтлари деградацияси (емирилиши), табиий офат ҳодисалари (сел, ўпирилиш, кўчки), содир бўлиши кенг тарқалган. Бойсунтоғда 60 млн. йил илгари яшаб ўтган динозавр излари топилган.