БОВЕ

БОВЕ — Франциянинг шим. даги қад. меъморий ёдгорликларга бой шаҳар (12 — 17-а. лар). Урта аср шаҳар қиёфаси сақланган. Меъморий ёдгорликлари; Қад. Рим шаҳар девори ва унинг миноралари харобалари; СентЭтьенн черкови (12а. — 16-а. бошлари); Франциядаги готика услубида қурилган энг баланд собор СенПьер (1227 й. қурилиши бошланиб, 1578 й. гача бир неча марта қайта қурилган) ва унга туташ ноёб ёдгорлик Нотр-Дам дела-Бас-Эвр базилика нефи (997—998); епископ саройи (16-а. боши) ва б.