БОНЕЛЛИЯ

БОНЕЛЛИЯ (Bonellia) — ҳалқали чувалчангларнинг эхиуридлар синфига мансуб уруги. В. virides тури Ўрта денгиз, Атлантика океани ва Баренц денгизида яшайди. Ургочисининг танаси цилиндрсимон, уз. 7 см гача, учи айри, хартуми 1 м гача чўзила олади. Хартуми ёрдамида озиқ тутади ва ҳаракатланади. Эркагининг уз. 1—33 мм, у ургочисининг жинсий йўлларида паразитлик қилади.