БОЛЬЦМАН ТАҚСИМОТИ

БОЛЬЦМАН ТАҚСИМОТИ — идеал газ зарраларининг ташқи куч майдони (мас, тортишиш майдони) да энергиялари Е бўйича мувозанатли тақсимланиши; таксимланиш функцияси f~erE/kl орқали аниқланади, бунда Е — зарраларнинг кинетик ва потенциал энергиялари йиғиндиси, Т — мутлақ тра, к — Больцман доимийси. Б. т. зарраларнинг тезликлари бўйича Максвелл тақсимотининг Л. Больцман томонидан топилган умумий хулосасидир (1868—71).