БОЛҚУРАЙ

БОЛҚУРАЙ (Dorema sabulosum Litv.) — соязирадошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт, илдизи турпга ўхшаб йўғонлашган бўлади. Қизилқумдаги қумлоқ ерларда ўсади. Пояси ва илдизи сутли. Сутида эфир мойи, смола ва камедь (елим) бор. Балғам кўчирувчи ва сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади (қ. Сассиққурай).