БОЛҚОН АНТАНТАСИ

БОЛҚОН АНТАНТАСИ — Греция, Руминия, Туркия ва Югославиянинг иттифоқи (1934 й. 9 фев., Афина ш.). 1-жаҳон урушидан сўнг Болқонда таркиб топган кучлар нисбатини сақпаш мақсадида Франция ҳукмрон доиралари ташаббуси билан тузилган. Болқон антантаси мазкур иттифоқ қатнашчиларининг Болқондаги чеғаралари хавфсизлигини ўзаро кафолатлашни, улардан бирига ҳужум қилинган таклирда ўзаро ёрдам кўрсатишни кўзда тутарди. 1939—45 й. лардаги 2-жаҳон уруши Болқон Антантасига барҳам берди.