БОЛОСОЙ

БОЛОСОЙ, Форишсой — Жиззах вилояти Фориш туманидаги сой. Нурота тизмасининг шим. ён бағри (1800 м) дан бошланади. Уз. 25 км, ҳавзасининг майд. 18 км2. Б. бош қисмида кўп жойларда қояли даралардан иборат тор водийда, шағал ва харсанг тошли серостона ўзанда оқади. Болосой камсув сой, ўртача сув сарфи 80 л/сек. Болосойда асосан эрта баҳорда, қор эриган ва ёмғир ёққан вақтларда серсув бўлади, ёзда текислик қисмида сой қуриб қолади. Б. Фориш қишлоғи ерларини суғоради.