БОЛИШ

БОЛИШ (ўлчовшуносликда) — 1) мўғуллар ва қисман турклар орасида (13—14 а. лар) муомалада бўлган тилла ва кумуш пул. Баъзи манбаларда 75 динорта, баъзиларида 300 динорга тенг деб кўрсатилади. Вазни 150—600 мисқол бўлган;

2) мўғуллар давлатида пул бирлиги ўрнида юрган олтин ёки кумуш ёмби. Чиғатойхон даврида (13-а.) 1 б. 300 динорга, баъзи ҳолларда 500 мисқолга тенг бўлган (Мирзо Улуғбек, «Тўрт улус тарихи», Т., 1994, 3526.).