БОЛГАРИЯ

БОЛГАРИЯ (България), Болгария Республикаси — Европанинг жан., Болқон я. о. нинг шарқий қисмидаги давлат. Шарқда Қора денгиз билан ўралган. Майд. 111 минг км2. Аҳолиси 8,3 млн. киши (1997). Пойтахти — София ш. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоятга, улар жамоаларга бўлинади. София ш. вилоятга тенглаштирилган.

Давлат тузуми. Болгария — парламентли республика. 1946 й. дан 1990 й. 15 нояб. гача Болгария Халқ Республикаси деб аталган. Амалдаги конституцияси 1991 й. 12 июлда кучга кирган. Давлат бошлиги — президент (1997 й. дан Петр Стоянов). Уни мамлакат аҳолиси тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимият — 240 депутатдан иборат Халқ мажлиси (доимий ишлайдиган орган). Янги конституцияни қабул қилиш, Болгария ҳудудини ўзгартириш масаласи ёки давлат тузилиши ва мамлакат бошқаруви шаклига узгартириш киритиш масалаларини ҳал этиш учун 400 вакилдан иборат Буюк халқ мажлиси сайланади. У ўзига ҳавола қилинган масалалар юзасидан узилкесил қарор қабул қилганидан сўнг ваколати тўхтатилади. Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) ижроия ҳокимият органи ҳисобланади.

Табиати. Болгария рельефида тоғ ва қирлар устунлик қилади (мамлакат ҳудудининг 70%га яқини). Мамлакат ўртасидан (ғарбдан шарққа) Болқон тоғлари (маҳаллий номи СтараПланина) кесиб ўтган. Болгария шим. да Дунай сертепа текислиги бор; шарқда бу текислик Добружа платосига туташган. СреднаГора ва Родоп тоғлари оралиғида Марица дарёси бўйлаб мамлакатдаги энг унумдор Юқори Фракия (ёки Марица) пасттекислиги жойлашган. Қора денгиз соҳили аксари пасттекислик. Жан. ва жан. ғарбида РилаРодоп тоғлари бор. Рила тоғларида Мусала чўққиси (2925 м) Болқон я. о. даги энг баланд чўққидир. Энг муҳим қазилма бойликлари: кўмир (Шарқий Марица, Перник, БобовДол ҳавзалари), темир (Кремиковци кони), қўрғошинрух (Родоп), мис (Медет) рудалари, тош туз (Мирово), нефть, маъданли сувлар ва қурилиш материаллари. Б. нинг кўп қисмида иқлим мўътадил континентал. Жан. да Ўрта денгиз иқлимининг таъсири бор. Тоғларда баландлик иқлим минтақалари мавжуд. Текислик ва сертепа жойларда июлнинг ўртача т-раси 23—25°, янв. ники — 2° дан 2,5° гача, тогларда —10,8° гача. Ёғинни ғарбий ва шим. ғарбий шамоллар келтиради. Йиллик ёғин текисликларда 450—600 мм, тоғларда 850—1300 мм. Ёғиннинг кўп қисми ёзнинг биринчи ярмида ёғади. Қурғоқчилик бўлиб туради. Болгария дарёларининг ҳаммаси тоғлардан оқиб тушади. Ёз охирида жуда саёзланиб қолади. Энг катта дарёлари: Дунай (кема қатнайди), Искир, Марица, Места ва Струма. Дарёлардан суғоришда ва электр ҳосил қилишда фойдаланилади. Дарёларга кўплаб сув омборлари қурилган. Болгарияда кўллар кам, борлари ҳам кичик кўллар, асосан, Рила ва Пирин тоғларида. 500 дан кўпроқ маъданли булоқ бор. Дунай текислигида аксари кора ва бўз ўрмон тупроқ, Болқон тоғларидан жан. да қўнғир ва қорамтир, тоғларда қўнғир ўрмон ва тоғ ўтлоқ тупроқлари, дарё қайирларида унумдор аллювиал тупроклар бор. Табиий ўсимликлар фақат тоғларда сақланиб қолган. Болгария ҳудудининг 1/3 қисми ўрмон, шундан 75% и кенг баргли дарахтлар (дуб, граб ва қорақайин), 24,7% и қарағай ўрмонлари. 1700—2000 м дан баландда субальп ва альп ўтлоклари бор. Текисликларнинг кўп қисми экинзор. Ҳайвонот дунёси хилмахил. Ўрмонларда — асл буғу, оҳу, элик ва тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа; тоғларда — сассиқкўзан, бўрсиқ, латча, бўри, тулки, олмахон; ўрмонсиз шим. ҳудудларида юмронқозиқ, олахуржун ва б. ҳайвон турлари бор. Қушлар ва турли хил судралиб юрувчилар кўп. Қора денгиздан — пеламида, скумбрия, камбала, Дунайдан — севрюга, сазан каби балиқлар овланади. Миллим ‘ боғлари: Виташа, Златни Пясици, Ропотамо, Стенето ва б.

Аҳолиси. Асосий аҳолиси болгарлар, шунингдек турклар, лўлилар, арманлар, руслар, македонлар ва б. миллатлар ҳам яшайди. Аҳолининг 67,93% шаҳарларда истиқомат қилади. Давлат тили — болгар тили. Аҳолининг аксарияти — православлар; мусулмон суннийлар ҳам бор. Энг йирик шаҳарлари: София, Пловдив, Варна, Русе, Бургас, СтараЗагора.

Тарихи. Болгариянинг энг қад. аҳолиси фракий қабилаларидир. Мил. 1-а. да Болгарияни Рим империяси босиб олди; у қулаганидан сўнг Болгария Византия таркибига кирди. 7-а. бошларида Болқонга славянлар бостириб кириб, кейинчалик бу ерда дастлабки давлат — Етти славян қабиласи деб номланган илк феодал давлатини ташкил этишди. 7-а. нинг иккинчи ярмида Болгария ҳудудига хон Аспарух (Исперих) бошчилигидаги протоболгарлар — қад. булғорлар (кўчманчи туркий элат) бостириб кирди. Улар славянлар билан бирга пойтахти Плиска ш. бўлган Биринчи булғор подшолиги (681— 1018) ни туздилар. 9-а. охирига келиб протоболгарлар славянлар билан қўшилиб кетди, славянлар тили давлат тили бўлиб қолди, болгар деб номланган славян халқи вужудга келди. 1185—87 й. ларда акаука Петр ва Асен бошчилик қилган йирик халқ қўзғолонлари натижасида пойтахти Тирново ш. бўлган Иккинчи булғор подшолиги (1187—1396) тузилди. 1396 й. Б. ни турклар босиб олди. Маҳаллий бойларнинг бедодлиги, оғир миллий зулм болгар халқининг озодлик курашини кучайтирди. Мамлакатда гайдуклар (халқ қасоскорлари) ҳаракати кенг қулоч ёйди. 1876 й. ги энг кучли апр. қўзғолони шафқатсизлик билан бостирилди. 1877—78 й. лардаги РоссияТуркия уруши натижасида рус аскарлари ёрдамида Болгария турклардан озод қилинди. Аммо мамлакат Туркияга қарам бўлиб қолаверди. 1908 й. дан мустақил подшолик ташкил топди. Болгария 1912—13 й. лардаги Болқон урушларида қатнашди. 1-жаҳон урушида (1915 й. дан) Германия томонида ҳаракат қилди. 1919 й. ги Нёйи сулҳ шартномасига биноан каттагина ҳудудидан, хусусан Эгей денгизи соҳилларидан маҳрум бўдди. 1923 й. июнь тўнтаришидан кейин ҳокимиятни қўлга олган ҳукумат Сент. қўзғолонини шафқатсиз бостирди. 1941 й. мартда Болгария Берлин пактига жалб қилинди, Германия қўшинлари Болгария худудига киритилди. Мамлакат иқтисодиёти бутунлай гитлерчилар манфаатларига бўйсундирилди. Болгар халқи ўз озодлиги ва мустақиллиги учун курашни кучайтирди. 1942 й. да тузилган Ватан фронти фашизмга қарши бўлган барча кучларни бирлаштирди. 1943 й. да Болгария халқ озодлик армияси тузилди. 1944 й. да ЗУкраина фронти қўшинлари Болгария чегараларига кирган пайтда Болгария ҳукумати «тўла бетарафлиги» ни эълон қидди. 1944 й. 9 сент. га ўтар кечаси Софияда монархиянинг фашист ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон кўтарилди. Реакцион ҳукумат ағдариб ташланди ва Ватан фронтининг Халқ ҳукумати тузилди. Болгариянинг давлат тузуми тўғрисидаги референдум қатнашчилари (92,7%) халқ республикаси тарафдори эканини билдирди. 1946 й. 15 сентда Б. Халқ Республикаси эълон қилинди. 1990 й. Халқ мажлисига кўп партияли асосда ўтказилган сайловда Болгария социалистик партияси ғалаба қозонди, дек. да коалицией ҳукумат тузилди. 1997 й. апр. даги парламент сайловида Демократик кучлар иттифоқи ҳаракатлари ва ташкилотлари коалицияси ғалаба қилди (бу иттифоқ 1989 й. да тузилган эди). Болгария — 1955 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. 5 сент. да ўрнатган. Миллий байрами — 3 март — Б. нинг Туркия зулмидан озод бўлган куни (1878).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари ва жамоат ташкилотлари. Болгарияда 80 га яқин партия ва сиёсий ҳаракат иш олиб боради. Асосийлари: Б. социалдемократик партияси, 1891 й. да асос солинган, 1948 й. да фаолиятини тўхтатган, 1989 й. дан қайта фаолият кўрсата бошлади; Б. социалистик партияси, 1990 й. апр. да ташкил этилган; Б. бизнесблоки, 1991Й. 22янв. да рўйхатдан ўтказилган; Б. деҳқончилик халқ иттифоқи, 1899 й. да асос солинган; Ҳуқукдар ва озодлик учун ҳаракат, Болгария мусулмон аҳолисини бирлаштирувчи ижтимоий-сиёсий ташкилот, 1990 й. янв. да асос солинган; Халқ иттифоқи, сиёсий бирлашма, 1994 й. да асос солинган. Болгария деҳқончилик халқ иттифоқи билан Демократик партияни ўз ичига олади; Демократик кучлар иттифоқи, 1989 й. дек. да ташкил этилган. Болгария мустақил синдикатлари конфедерацияси, 1990 й. да тузилган; «Подкрепа» меҳнат конфедерацияси, 1990 и. ташкил этилган; «Бирлик» мустақил касаба уюшмаси, 1990 й. да асос солинган.

Хўжалиги. Болгария — индустриалаграр мамлакат. Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 36%, қ. х. нинг улуши 12%, хизмат кўрсатиш соҳаси улуши 52% ни ташкил этади.

Саноатида мамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 41% банд. Машинасозлик, электрон ва электр техника, металлсозлик, қурилиш материаллари и. ч., қора ва рангли металлургия, кимё ва нефть кимёси, ёғочсозлик, озиқ-овқат тармоқлари ривожланган. Йилига ўртача 35,6 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Болгариянинг ёқилғиэнергетика захиралари чекланган, қазиб олинаётган кўмирнинг сифати паст. Плевен ва Шабла атрофларида озроқ нефть, Враца яқинида газ конлари бор. Электр энергиянинг аксариятини иссиқлик электр стялари беради. Козлодуй ш. яқинида атом электр ст-яси қурилган. Болгариянинг металлургия саноати мамлакатнинг рангли металлар (қўрғошин, pyx ва мис) га бўлган эҳтиёжини тўлатўкис, прокат ва қора металлга бўлган эҳтиёжининг кўп қисмини қондиради. Машинасозликда, асосан, кўтарма транспорт воситалари (электр карлар ва мотокарлар, лифтлар), металл қирқиш станоклари, оғир ва энергетика ускуналари, қ. х. машиналари, озиқовқат саноати учун ускуналар, транспорт воситалари ва б. ишлаб чиқарилади. Асосий машинасозлик марказлари: София, Русе, Варна, Бургас, Габрово, Ловеч, Пловдив, Шумен. Цемент саноати Девня, Плевен ва Врацадаги з-длардан иборат. РилаРодоп тоғларидаги игна баргли дарахтлар, Болқон тоғларидаги бук ўрмон ёғочлари асосида ёғочсозлик, жумладан, мебелсозлик тармоғи барпо этилган. Тўқимачилик саноатида ип газлама тўқиш, енгил саноатда тикувчилик, пойабзал и. ч. етакчи ўринда. Озиқ-овқат саноатида четга чиқаришга мўлжалланган маҳсулотлар — тамаки, консерва, вино ва коньяк и. ч. ривожланган.

Қишлоқ хўжалигидамамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 18% банд. Болгарияда ғалла, сабзавот, полиз экинлари, картошка, емхашак, техника экинларидан тамаки, пахта (жан. да), кунгабоқар, қанд лавлаги етиштирилади. Қадимдан экиб келинаётган эфир мойли экинлар (атиргул, ялпиз, лаванда) асосан Карлово ва Қозонлиқ сойлари бўйида экилади. Болгарияда боғдорчилик ва токчилик ривожланган. Помидор ва чучук қалампир кўп етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, от, эшак, хачир, чўчқа, парранда боқилади, балиқ овланади. Асосий балиқ овлаш порти — Бургас.

Транспорти. Ички йўлларда юк ва йўловчи ташишда т. й. (юкларнинг 17% ташилади) ва автомобиль транспорти (юкларнинг 70% ташилади) нинг аҳамияти катта. Т. й. ларнинг уз. 6,6 минг км (62% электрлаштирилган) ва автомобиль йўлларнинг уз. салкам 37 минг км (33,8 минг км қаттиқ қопламали). Болгария ҳудудидан Ғарбий Европани Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғловчи халқаро т. й. ва автомобиль магистраллари ўтган. Денгиз транспорти асосан ташқи савдога хизмат қилади. Асосий денгиз портлари: Варна ва Бургас. Дунайда кемалар қатнайди (портлар — Русе, Свиштов, Лом). «Балкан» ва «ЖесАйр» фирмалари самолётлари халқаро ва ички йўналишда йўловчилар ташийди.

Ташқи иқтисодий алоқалар и . Б. дунёнинг юздан ортиқ мамлакати б-н савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўйган. Четга кўтарматранспорт машинаускуналари (электр карлар, электр тельферлар), кемалар, товар вагонлари, автоматлаштириш воситалари, электрон ва электр техника маҳсулотлари, станоклар, мебель, мўйна саноати маҳсулотлари, қ. х. хом ашёсини қайта ишлаш асосидаги озиқовқат маҳсулотлари (консерва, тамаки, сигарета, шарбат, вино, эфир мойи), сабзавот ва ҳўл мевалар чиқаради; четдан асосан машиналар, асбобускуналар, транспорт воситалари, қора металл, нефть, кумир, целлюлоза, енгил саноат маҳсулотлари келтиради. Мамлакатга чет эл сайёхдиги анчагина фойда келтиради (1 йилда 1 млн. дан ортиқ киши келиб кетади). Пул бирлиги — лев.

Тиббий хизмати. Болгарияда 70 мингга яқин ўринли касалхоналар бор. 25 мингга яқин шифокор ишлайди. Шифокорларни София, Пловдив, Варнадаги тиббиёт интлари тайёрлайди. Боровец, Варна, Дружба, Златни Пясици, Несебир, СлинчевБряг иқлимий курортлари, Кюстендил, Хисара маъданли сув ва Тузла, Поморие балчиқ билан даволаш курортлари машҳур.

Халқ таълими, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Болгарияда 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий бепул таълим жорий этилган. Политехника ва ҳунартехника мактаблари, билим юртлари ва техникумлар бор. Йирик олий ўқув юртлари София, Пловдив, ВеликоТирново унтларидир. Илмий марказлари: Болгария Фанлар академияси, Қ. х. фанлари академияси, Тиббиёт академияси. Софияда Халқ кутубхонаси, унт ҳамда ФА кутубхоналари ва б. оммавий кутубхоналар, Миллий бадиий галерея, этн., ҳарбий тарих (Плевен ш. да) музейлари ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Болгария даги асосий газ. лар: «Демокрация» («Демократия», Демократик кучлар иттифоқининг кундалик газ., 1990 й. дан), «Дума» («Сўз», Б. социалистик партиясининг кундалик газ., «Работническо дело» газ. ўрнига 1990 й. дан), «Земеделско знаме» («Деҳқонлар байроғи», кундалик газ., Б. деҳқончилик халқ иттифоқининг нашри, 1902 й. дан), «Свободен народ» («Озод халқ», ҳафталик газ., Б. социалдемократик партиясининг органи, 1990 й. дан), «Труд» («Меҳнат», Б. мустақил синдикатлари конфедерациясининг органи, 1923 й. дан). Болгария телеграф агентлиги — БТА, СофияПресс матбуот агентлиги (1967 й. да ташкил этилган) мавжуд. 1929 й. дан радиоэшиттиришлар, 1959 й. нояб. дан телекўрсатувлар бериб борилади.

Адабиёти. Болгария адабиёти — славян адабиётларининг энг қад. си бўлиб, у 9-а. нинг 2-ярмида Кирилл ва Мефодий томонидан славян ёзувининг жорий этилиши натижасида юзага келди. 9—10-а. лардаги ёзувчилар — Климент Охридский, Константин Преславский, Черноризец Храбр ва б. ижоди динийнасиҳат руҳида бўлган. Қад. болгар маданияти Киев Руси даврида шарқий славянларнинг маънавий турмушига таъсир ўтказди, уларнинг адабиёти вужудга келишига кўмаклашди. Болгариянинг Византия ҳукмронлиги (1018— 1187) остида бўлиши миллий адабиёт ривожланишига тўсқинлик қилди. Иккинчи булғор подшолиги (1187— 1396) даврида у яна равнақ топди. 14—15-а. лардаги таниқли ёзувчилар — Феодосии Тирновский, Евфимий Тирновский, Григорий Цамблак. 18а. 2-ярмида бошланган Болгария миллий уйғониши адабиётнинг ривожланишига замин яратди. Бу давр руҳи Паисий Хилендарский, Софроний Врачанский асарларида акс этди. 19-а. да Д. Попский, К. Огнянович, П. Протич ва б. ижод этдилар. Таржима асарлари таъсирида сентиментал поэзия пайдо бўлди. Миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши (19-а. нинг 50—70-й. лари) поэзия, проза ва драматургиянинг ривожига туртки бўлди. Реалистик асарларнинг пайдо бўлиши Л. Каравелов, П. Р. Славейков, X. Ботев номи билан боғлиқ. И. Вазовнинг «Зулм остида» романи, «Унутилганлар эпопеяси» лирик туркуми, П. П. Славейковнинг «Конли қўшиқ» достони шу даврнинг энг бақувват асарларидир. 19-а. нинг 90-й. ларида танқидий реализм етакчи оқимга айланди. Ижтимоий зиддиятлар, деҳқонларнинг норозилик кайфиятлари ҳаққоний тасвирланди (Т. Влайков, X. Максимов, Елин Пелин, А. Страшимиров). И. Вазовнинг «Дарбадарлик қўшиқлари» шеърлар тўплами, П. Яворовнинг «Экинзорда», «Дўл» достонларида ҳаққоният учун кураш ғояси акс этди. Каршилик кўрсатиш ҳаракати даврида (1941—44) Н. Вапцаров, Ц. Спасов, X. Кирпачев каби ёзувчилар ҳам қалам, ҳам қурол б-н курашиб, юксак ғоя йўлида ҳалок бўддилар. 2-жаҳон урушидан кейин С. Дичевнинг «Озодлик учун», Д. Талевнинг «Темир чироқ», «Преспан қўнғироқлари», С. Даскаловнинг «Йўл», Д. Ангеловнинг «Ҳаёт ва ўлим эвазига» романларида тарихий ўтмиш янги давр руҳи асосида талқин этилди. А. Гуляшка, П. Вежинов, К. Калчев, Д. Димов, Г. Караславов, Э. Станев каби адибларнинг роман ва қиссаларида кишиларнинг янгича инсоний муносабатлари уз аксини топди. Шоирлардан Е. Багряна, Д. Габе, М. Исаев, В. Андреев, Б. Димитрова ижодиёти болгар поэзиясида салмоқли ўрин эгаллайди. Инсонийлик, ахлоқ масалалари О. Василев, К. Зидаров, Г. Генов драматик асарларининг асосини ташкил этади.

Меъморлиги. Мил. ав. 4-а. да Козонлик яқинида фракийлар яратган Севтополис ш. қолдиқлари сақланган; римликлар ҳукмронлиги давридан мил. 1 — 2-а. лардаги Рациария, Эскус ва б. шаҳарларнинг харобалари қолган. Жан. да — Чобандера, Белово, Хисар ва б. шаҳарларда 4—9-а. лар меъморий ёдгорликлари, ибодатхона (базилика типидаги) лар бор. Булардан энг машҳури ҳоз. Софиядаги муқаддас София ибодатхонасидир. Болгария қадимий меъморлиги икки даврга — 1подшолик (681 — 1018), 2-подшолик (1187—1396) даврига бўлинади. 1подшолик даври (пойтахти Плиска) да ўз замонасининг кучқудратини акс эттирувчи ҳашаматли бинолар ва ибодатхоналар қурилган, уларда мармар тошлардан ва безаклардан фойдаланилган. 2подшолик даври (пойтахти Тирново) да Болгария меъморлиги юқори босқичга кўтарилди. Тирноводаги «Қирқ жафокаш» (1230), Месембрий (Несебир) даги «Алитургита», «Иоанна», «Пантократора» (13—14-а. лар) ва Станимак (Асеновград, 13-а.), Боян ш. ларидаги ибодатхоналар, Тирново қалъа девори ва «Баба Вида» (14-а.) қалъаси диққатга сазовордир. Болгарияда турклар ҳукмронлиги даврида халқ меъморлиги кучайди. Болгария турклар асоратидан қутулгач (1878), янги хилдаги турар жой, саноат ва маиший бинолар бунёд бўла бошлади: Софиядаги «Синодаль палатаси» ва «Минералли ҳаммом» (1880, меъмор И. Мончилов). Бронец ш. да «Бистрица» — шоҳ саройи (меъмор И. Койчев), Софияда А«лександр Невский» ибодатхонаси (меъмор А. Н. Померанцев) ва б. қурилган. 1934 й. да София, Варна, Пловдив ва б. шаҳарларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилди. 2-жаҳон урушидан кейин шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган манзилгоҳлар қайта қурилди, санаторий, дам олиш уйлари, турар жой бинолари, з-д, фка ва б. бинолар қурилиши авж олди.

Тасвирий санъати. Болгария ҳудудида антик даврга мансуб фракийлар қабр тошлари, қад. мақбараларда ноёб деворий расмлар (Қозонлиқяқинида, мил. ав. 4 — 3-а. лар) ва б. ёдгорликлар, ўрта асрлардан ажойиб ҳайкаллар, мозаика ва нақшли керамика буюмлари сақланган. 12—14-а. ларда рассомлик (Тирново мактаби етакчилик қилган), китоб миниатюраси тараққий этган. Турклар ҳукмронлиги даврида халқ ижоди (ўймакорлик, керамика, каштачилик) кўпроқривожланди. Болгария миллий бадиий реалистик мактаби 19а. ўрталаридан пайдо бўлди (Захарий Зограф, С. Доспевский, X. Цокев, Н. Павловичлар портрет, тарихий ва ватанпарварлик руҳида картиналар яратдилар). 1878 й. қўзғолонидан кейин И. Мирквичка, Я. Вешин, И. Ангелов, А. Митов ва б. рассомлар халқ ҳаётини ҳаққоний ифодаладилар. 20-а. нинг биринчи чорагида манзарачи рассом (А. Михов, Н. Петров), сиёсий карикатурачи (А. Божинов), ҳайкалтарош (А. Николаев, И. Лазаров)лар ижод қилдилар. 20—30-й. ларда демократик анъаналарни рассомлардан X. Станчев, С. Венев, ҳайкалтарош И. Фунев, сураткаш И. Бешков ва б. давом эттирди, кейинги вақтларда халқ ҳаётидаги янги ўзгаришларни рассомларнинг кекса авлоди (С. Венев, Д. Гуженов, В. ДимитровМайстор, М. Марков, Б. Митов, А. Михов, А. Николов, И. Петров, Д. Узунов, И. Фунев ва б.) ва ёшлар ўз полотноларида тасвирладилар. Халқ амалий санъати: керамика, каштачилик ва б. ҳам ривожланмоқда.

Театри. Болгария театр санъати тарихи халқ ўйини ва томошаларидан бошланади. 19-а. да миллий озодлик ҳаракатининг авж олиши билан Болгария миллий театри ҳам ташкил топа бошлади. 1856 й. да биринчи театр томошалари кўрсатилди. 1866 й. да Браил ш. да (Руминия) драматург ва реж. Д. Войников раҳбарлигида болгар труппаси ташкил қилинди.

1883 й. Пловдивда биринчи профессионал театр труппаси иш бошлади. 1886 й. да бу ерда «Пловдив ҳаваскорлик труппаси» ташкил топди. 1888 й. бу труппа Софияга кўчиб ўтиб, «Болгар халқ асосий труппаси» деб аталди. 1891 й. драматик ва опера труппалари тузилди. 1892 й. да тузилган «Кулги ва кўз ёшлари» труппаси 1904 й. да халқ театрига айлантирилди. Кейинчалик «Заря», Р. Попованинг драматик театри, Янги халқ театри, «Замонавий театр», «Эркин театр», шунингдек Варна, Русе, Қозонликдаги театрлар вужудга келди. Болгар театри тараққиётида В. Кирков, С. Огнянов, С. Бичваров, А. Булевская каби санъаткорларнинг фаолияти катта роль ўйнади. Болгария театрлари репертуаридан миллий драматурглар И. Вазов, О. Василев, К. Зидаров кабиларнинг, шунингдек жаҳон классик ва ҳоз. замон чет эл драматургларининг асарлари ўрин олган. Ф. Филипов, К. Мирский, Р. Делчева, О. Кирчева, С. Гецов, И. Кондов, М. Попова, В. Трандафилов, 3. Йорданова, Г. Стаматов каби реж. ва актёрлар Болгария театр санъатининг йирик арбобларидир.

Мусиқаси. Энг қад. халқ қўшиқлари маросим, меҳнат, қаҳрамонлик, лирик қўшиклардан иборат. Халқ одатларини ифодаловчи хоро, рученица рақслари бўлган. Мусиқа фольклорида бирикки овозли қўшиқлар кўпроқ, учтўрт овозли қўшиқлар камроқ учрайди. Халқ қўшиқ ва рақсларининг вазни Яқин Шарқ мусиқаси таъсирида бойиган. Асосий миллий чолғу асбоблари — гадулка, гайда, кавал ва тамбура. Ўрта асрларда халқ куйлари ва черков мусиқаси кенг тарқалган, миллий созанда, бастакорлар етишиб чиққан. Туркия асоратидан қутулгач, Болгариянинг профессионал мусиқа тараққиёти учун қулай шароит туғилди. Халқ қироатхоналари ҳузурида хор жамоалари тузилди. 19-а. охири ва 20-а. бошларида Е. Манолов, Д. Христов, Г. Атанасов каби дастлабки профессионал композиторлар етишди. 1904 й. да Софияда мусиқа мактаби (1921 й. дан Давлат мусиқа академияси, 1954 и. дан Болгария давлат консерваторияси) очилди, 1908 й. да опера театри (1921 й. дан София халқ операси) ташкил этилди. 20-а. бошларида А. Букорешчлиев, Д. Христов, П. Пипков, Ал. Морфов, А. Кристев каби композитор ва мусиқа фольклорчилари асосан хор мусиқаси соҳасида ишладилар. Г. Атанасов «Гергана», «Цвета» каби дастлабки Болгария операларини яратди. П. Владигеров симфоник мусиқани бошлаб берди. П. Стайнов билан В. Стояновлар симфоник ва хор мусиқасининг йирик усталаридир. Ўзбекистонда Болгария санъат усталари кўп марта концерт берган. Киноси. Болгарияда 1910 й. дан бошлаб миллий операторлар суратга олган воқеий ва ҳужжатли ленталар чиқарилган. Биринчи болгар бадиий фильми «Савлатли булғор» (реж. В. Гендов) 1915 й. чиқди. Болгарияда биринчи овозли фильм «Қулнинг исёни» (реж. В. Гендов) 1933 й. да намойиш этилди. 2-жаҳон урушидан кейин Болгарияда миллий киносанъат ривожида янги погона бошланди. Д. Даковский, Б. Шаралиев, А. Янчев, А. Маринович, 3. Жандов каби реж. лар, П. Вежинов, А. Вагенштейн, X. Ганев каби сценарийчилар етишди. 50-й. ларда «Тревога» (реж. 3. Жандов), «Ватан осмонида тонг» (реж. А. Маринович ва С. Сиргажиев), «Нотинч йўл» (реж. Д. Даковский) фильмлари экранга чикди. «Шипка қахрамонлари» (1955), «Тарих сабоги» (1957) фильмлари яратилди. Кейинги йилларда чиққан «Камбағал кўча» (реж. X. Писков), «Биз унда ёш эдик» (реж. Б. Желязкова), «Асир қушлар» (реж. Д. Мундров), «Шафтоли угриси» (реж. В. Радев), «Инспектор ва тун» (реж. Р. Вилчаиов), «Муҳаббат» (реж. Л. Стайков) каби фильмларда янги, ҳаётий мавзуларни кўтариш, мазмундорлик, таъсирчанликнинг янги воситаларини излаш сезидди. Болгарияда ҳар йили 200 га яқин ҳужжатли, илмийоммабоп, мультфильм ва 10—20 бадиий фильм ишлаб чиқарилади. Кино актёрлардан Н. Коканова, Г. ГеоргиевГец, С. Данаилов, Д. Тончевалар машҳур.

Ўзбекистон Болгария муносабатлари. Икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар учун ҳуқуқий асос яратиш, савдоиктисодий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма корхоналар барпо этиш соҳасида бир мунча ишлар қилинмоқда. Болгария савдоиқтисодий делегациясининг 1994 й. июнида Ўзбекистонга ташрифи натижасида иқтисодиёт ва савдо-сотиқнинг бир қанча соҳаларида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги баённомалар имзоланди. 1997 й. нояб. да Болгария ташқи ишлар вазири бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси Ўзбекистонда бўлди. Шу йил 12 нояб. да Тошкентда Болгария тадбиркорлари вакиллари иштирокида Узбекистон ишбилармонлари учун бизнессеминар ўтказилди. Унда иккала мамлакат ўртасидаги анъанавий алоқаларни янги мазмун билан бойитиш ва иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги барча имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳақида келишиб олинди. Болгариялик меҳмонларнинг Ўзбе«ксавдо», «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаларида, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси (1998 й. дек. дан холдинг компания), Тошкент ш. ҳокимлиги, Соғлиқни саклаш вазирлиги ва «Узфармсаноат» концернида ўтказган музокаралари самарали якунланди.

Ўзбекистон Республикаси билан Болгария ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1995 й. да 19,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва 1994 й. кўрсаткичидан деярли 2 баравар ошди. Б. Узбекистондан пахта толаси, калава ип, рангли металлар, ноорганик киме маҳсулотлари, механика асбобускуналари сотиб олмоқда ва транспорт хизматидан фойдаланмоқда. Ўзбекистон эса Болгариядан дори-дармон, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар, қандшакар, эфир мойлари, қандолат маҳсулотлари, пардозандоз буюмлари, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, тамаки ва ҳ. к. келтиради.

1997 й. янв. сент. ойларида ўзаро товар айланмаси 8089,6 минг АҚШ долларини ташкил этди ва Ўзбекистоннинг экспорти импортидан 825,2 минг доллар ортиқ бўлди.

Алоҳида ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик қуйидагича: «Узфармсаноат» концерни Болгариянинг фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарувчи катта бирлашмаси «Фармахим» билан қўшма корхона барпо этишга киришди. Жумладан, бронхолитин препаратини и. ч. корхонасини ташкил этиш шартномасига биноан Болгария томони 200 минг АҚШ доллари қийматига эга бўлган асбобускуна ва материаллар етказиб беради. Бу корхона йилига 1 млн. флакон препарат ишлаб чиқарадиган бўлади. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг «Фотон» акциядорлик жамияти «Карат» назораткасса аппаратлари учун бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳақида «София» фирмаси билан шартнома тузди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Б. нинг «Булбанк», «Ферст инвестмент Банк ЛТд» банклари билан вакиллик муносабатлари урнатди. «Тошкент авиация и. ч. бирлашмаси» акциядорлик жамияти 1990—91 й. ларда Болгарияга 3 та Ил76 ТД самолётини юборди.

1997 й. дек. да УзР Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги рўйхатидан ўтган Болгария сармояси иштирокидаги 15 та қушма корхона булган. Улар орасида телефон аппаратлари ишлаб чиқарувчи «Ситора», электркардиографлар йиғувчи ва уларнинг эҳтиёт қисмларини алмаштирувчи «Контакт», тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Сикандер», тиш пастаси ва б. рузгор кимёси маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Албо», ҳисоблаш техникасини таъмирловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи «Бултекс», болалар таоми ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Росси С. А.» ва б. корхоналар бор. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги юз фоиз Болгария сармоясидаги «Bulgar Tradiud Co» ташқи савдо корхонасини руйхатдан утказган. Бундан ташқари мазкур вазирлик ҳузурида Болгариянинг 2 та фирмаси: «Веко Лимитед» (аккумулятор и. ч., юк ташиш ва сайёҳлик фаолияти), «У. Б. Т. Ко» (т. й. транспорти учун асбобускуна ва материаллар етказиб бериш, юк ташиш ва экспедиторлик фаолияти) ваколатхоналари расмийлаштирилган.