БОЛГАРИЯ ТЕЛЕГРАФ АГЕНТЛИГИ

БОЛГАРИЯ ТЕЛЕГРАФ АГЕНТЛИГИ (БТА), 1898 й. да ташкил этилган. Софияда жойлашган. 1973 й. дан Болгария Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги қўмита мақомини олган. Болгариянинг йирик шаҳарларида, шунингдек хорижий мамлакатлар пойтахтлари (мас, НьюЙорк, Лондон, Париж, Москва, Берлин, Анкара, Қоҳира, Деҳли, Пекин ва б.) да мухбирхоналари бор. Мамлакат газ. ва радиосини ички ва ташки ҳаёт масалаларига дойр хабарлар билан таъминлайди. Чет элларга болгар халқи иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёти ҳақида маълумотларни тарқатади.