БОЛҒАЛАШ МАШИНАСИ

БОЛҒАЛАШ МАШИНАСИ — металл заготовкаларга зарб ва босим билан ишлов берадиган машина. Болгалаш, ҳажмий ва ясси штамплашда ишлатиладиган хиллари бор. Б. м. нинг буғ ёки қисилган ҳаводан ишлайдиган буғҳаво, иш поршенлари ва компрессор поршенлари орасидаги ҳавонинг сиқилиши ва сийракланиши ҳисобига ишлайдиган пневматик, ҳаракатланувчи қисмлари двигатель б-н механик тарзда боғланган механик, юқори босимли суюқлик билан ҳаракатга келтириладигангидравлик ваб. турлари бор (расм). Ишлаш усулига кўра оддий (тушувчи) ва қўш ҳаракатли (тушувчи қисмлари қўшимча тезлаштирилган) Болғалаш машинаси бўлади. Кинематик боғланган 2 та бабали (муҳрали) шаботсиз Болғалаш машинасида бабалар бир-бирига томон бир хил тезликда ҳаракатланади, натижада зарбий энергия асосга таъсир қилмайди. Юқори тезликда ишлайдиган Болғалаш машинаси кенг тарқалган (қ. Босқон).