БОЛҒАБОШ

БОЛҒАБОШ, сояқуш (Scopus umbretta) — узуноёқ қушлар туркумининг бир тури. Африка, Мадагаскар ва Жан. Арабистонда таркалган. Сувга яқин калин ўрмонларда яшайди. Кундузи офтобдан қочиб, ўсимликлар остида юради, шунинг учун «соякуш» деб ҳам аталади. Қоронғи тушганда озиқ излаб чикади. 3 — 7 та тухум қўяди. Тухумларини эркаги билан ургочиси галмагалдан босади. 21 кунда бола очади. Йил давомида кўпаяди. Балиқ, бақа, чувалчанг ва хашаротларни овлайди.