БОЛДОҚ

БОЛДОҚ — 1) кўзсиз силлиқ узук; 2) исирға тури, фақат ҳалқадан иборат, нафис ва безакдор бўлади. Туркистонда унинг ой тасвирли ой Болдоқ, фарғонача Болдоқ, қашқарболдоқ ва б. турлари кенг тарқалган;

3) бирор асбоб ёки буюмга ёрилиб кетмаслиги учун кийдириладиган металл ҳалқа; мас, арава тўғини жапсарининг икки учини қисиб турувчи белликка кийдириладиган темир ҳалқа; 4) қиличнинг дастаси билан тиғи бириккан жойдаги (қўлни тўсиб турадиган) ҳалқаси.