БЎЛАТЧИ

БЎЛАТЧИ (Булажи, Булайжи) (14а.) — дуғлатларнинт йирик амири. Б. ҳақидаги маълумотлар фақат Муҳаммад Ҳайдар (Бўлатчи унинг катта бобоси) нинг Т«арихи Рашидий» асарида учрайди. Бўлатчи 1347—48 й. ларда Шарқий Туркистондаги Оқсу деган жойда Мўғулистон тахтига Туғлук Темурин ўтқазган. Тахм. 1359 й. Б. Қундузда ТуғлуқТемурхондан ёрлиқ олган. Ушбу ёрлиққа биноан хон дуғлат қабиласи амирларига тўққизта имтиёз берган. Бўлатчининг акаукалари кўп бўлган. Улардан бири Қамариддин бЦлиб, у Мўғулистон хони Илёсхўжани ўлдириб, тахтни эгаллаган, сўнгра, Тўхтамиш билан иттифоқ тузиб, кўп вақт давомида Амир Темурга қарши жанг қилган. Бўлатчи авлодлари 1514 й. гача Шарқий Туркистонга ҳукмронлик қилишган.