БОЛАЛИКТЕПА

БОЛАЛИКТЕПА — термизшоҳлар қалъақасри харобаси (5—6-а. лар). Термиз ш. дан 30 км шим. да. Катта ва кичик тепаликлардан иборат бўлгани учун шундай аталган. Болаликтепани санъатшуносархеолог Л. И. Альбаум ўрганган (1953 — 55). Қалъақаср тўртбурчак шаклдаги пахса пойдевор (30x30x6 м) устига хом ғишт (50x30x10 см) дан қурилган бўлиб, 16 хонадан иборат (улардан 11 таси 5-а. да, 5 таси 6-а. да бунёд этилган). Ташқарига қараган хоналарнинг деворлари нишон туйнукли. Энг катта хона ўртасига хом ғиштдан давра тарҳли оташкада (диаметри 1,2 м, бал. 60 см) ишланган. Ундаги кул қолдиқлари ичидан куйган буғдой дони ва ўрик данаклари топилган. Хоналардан сопол ва шиша идишлар, турли мусиқий асбоб бўлаклари, нақшинкор чилим, тақинчоқлар қадалган ипак кийимлар парчаси, чордана қуриб бола эмизаётган аёл тасвири туширилган шиша турунж (медальон), ёғоч қошиқ ва б. топилган. Хоналардан бирида деворларида тўй маросими акс эттирилган деворий расмлар топилган.