БОГХЕД

БОГХЕД (Шотландиядаги Boghead деган жой номи билан аталган) — сапрояели/ яларнинг энг тоза хили. Богхед таркибидаги организм қолдиқларининг миқдори, ҳосил бўлиш шароити, сифати билан кўмирдан фарқ қилади. Богхед ботқоқликлар, денгиз кўрфазларида биёкимёвий ва геокимёвий жараёнлар таъсирида ҳосил бўлади. Ранги қорамтир. Богхед таркибини газсимон, учувчан моддалар (75—90%), водород (8 — 12%) ташкил қилади. Ёнувчи массанинг иссиклик бериши 33,5—37,7 Мж/кг. Гумусли кўмир қатламлари орасида юпқа қатлам кўринишида учрайди. Богхеддан қорамой, суюқёнилғи олинади ва кимё саноатида фойдаланилади.