БОДИЁҒОЧ — 1) гула кўтаришда танда боди орасига ўтказиб қўйиладиган асбоб. Шойи, атлас тўқиш корхоналарида ишлатилади. Ёнғоқ, ўрик, қайрағоч каби қаттиқ ёғочлардан бир учи ингичка қилиб ясалади;
2) шойи, атлас тўқиладиган ипакни жуфтлаб берадиган «жуфтлама машина»нинг гажаклар ўрнатилган бўлаги.