БОДБОДСОЙ — Самарқанд вилояти Булунтур туманиааги сой. Ғубдинтоғнинг жан. ён багридан (1260 м баландликдан) бошланиб, жан. га томон оқади. Бодбод қишлоғидан жан. да Булунғур чўлларида тугайди. Уз. 9 км. Ёғин ва булокдан сув олади. Ёз ва кузда сув сарфи 60—80 л/ сек., қиш ва баҳорда эса 400—500 л/сек. Бодбодсой ёқасида чорва қўтонлари бор.