БОБО ТИЛ

БОБО ТИЛ — бир оилани ташкил қилувчи, генетик жиҳатдан ўзаро боглиц тиллар келиб чиққан қад. тил. Mac, туркий тиллар, хусусан ўзбек тили тарихи олтой бобо тилидан бошланади. Манбаларда кўрсатилишича, олтой бобо тили илк бор тунгусманжур ва туркмўғул тилларига, сўнг туркмўғул тили ўз навбатида турк ва мўғул тилларига ажралган ва ҳ. к. Шунингдек лотин тили роман тиллар, яъни француз, итальян, испан, румин ва б. тиллар учун Бобо тил ҳисобланади.