БОБО ФИҒОНИЙ

БОБО ФИҒОНИЙ Шерозий (?, Шероз — 1519, Машҳад) — форс шоири. Ҳусайн Бойқаро, сўнгра Султон Яъқуб Оқ қўюнли (1470—90) саройида хизмат қилган. Унга «Шоирлар бобоси» деган фахрий унвон берилган, тахаллуси шундан олинган. Бобо Фиғоний газал ва қасида, қитъа, рубоий ва б. жанрларда ижод қилган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида ғазаллар девони (инв № 1371), ғазал ва қасидалари( инв. № 2294/1, 1041/ IV) сақланмоқда.