БОБ УЛ-МАНДАБ БЎҒОЗИ

БОБ УЛ-МАНДАБ БЎҒОЗИ (араб Мотам дарвозаси) — Арабистон я. о. нинг жан. ғарбий чеккаси билан Африка оралиғидаги тор бўғоз. Қизил денгизни Адан қўлтиғи ва Арабистон денгизи б-н қўшиб туради. Энг тор жойининг эни 26,5 км. Кема қатнайдиган қисми (фарватери)нинг энг саёз жойи 31 м. Уз. 109 км. Боб ул-мандаб бўғози улМ. Б. да бир неча орол бор (энг каттаси Перим о.). Б. улМ. Б. катта иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга. Бўғоз орқали Европадан Шарқий ва Жан. Осиёга ва Австралияга борилади.