БЛОК (инг. block) —1) гардишида занжир, арқон, тасма учун нови бўлган ғилдирак шаклидаги оддий механизм ёки деталь. Тортиш кучи йўналишини ўзгартириш, куч ёки тезликдан ютиш учун, баъзан, буровчи моментни узатиш учун ишлатилади. Вазифасига кўра, йўналтирувчи, баробарловчи, қўзғалувчан ва ҳаракатлантирувчи (валга айланма ҳаракат узатувчи) хилларга бўлинади. Кучдан ёки тезликдан ютиш учун мураккаб Блокдан иборат юк кўтариш механизми — полистпаст қўлланилади; 2) бир неча бир хил қисмлардан иборат машина узели, мас, ички ёнув двигатели цилиндрлар Блоки, кўп шпинделли станоклардаги шпиндель Б. и;
3) китоб Б. и — китобнинг тартибга солиниб, мукрва ичига солишга тайёрланган листлари;
4) қурилишда — ҳажмий Блок — бино ҳажмининг бир қисми (мас, хона, квартира ва б.).