БЛОК Александр Александрович (1880. 16 (28) . 11, Петербург 1921. 7.8, Петроград] — рус шоири. Петербург унтини тамомлаган (1906). «Золотое руно» жур. (1907— 08) ва Жаҳон адабиёти нашриётида (1918 й. дан) ишлаган, Бутун Россия шоирлар уюшмаси Петроград бўлимини бошқарган (1920 й. дан). Илктўплами — «Гўзал Бону ҳақида шеърлар» (1904) рафиқаси Любовь Дмитриевна (кимёгар Д. Менделеевниж қизи)га бағишланган. Дастлаб Блок символист шоир сифатида танилган. 1905 й. инқилобий ўзгаришлар таъсирида символизмдан воз кечиб, ижтимоий мавзуда «Шаҳар» (190408), «Ватан» (190716), «Даҳшатли олам» (190816), «Қасос» (190713) туркум шеърлари ва «Томошахона» (1906), «Атиргул вахоч» (191213) каби драмалар ёзган. Блок 1917 й. ги Октябрь тўнтаришини шодхуррамлик билан кутиб олмаган бўлсада, аммо у большевикларнинг ашаддий мухолифлари (И. А. Бунин, Н. Гумилёв, 3. Гиппиус, А. Куприн, М. Цветаева каби) сафида ҳам бўлмаган. Большевиклар ҳокимиятни қўлга олгандан сўнг 5 ой давомида Блок «Ўн икки» достонини, «Зиёлилар ва инқилоб» мақоласини ёзиб, Октябрь воқеалари ва Россия такдири ҳақида ижодий мушоҳада юритишга ҳаракат қилди. Ҳар икки acap зиёлилар ўртасида қизғин баҳсга сабаб бўлди. Шу ҳодиса Б. ижодида чуқур инқироз ва турғунликни юзага келтирди. Блок 1918 й. нинг март ойидан сўнг то умрининг охиригача (1921) ҳеч қандай янги асар ёзмайди, фақат «Қасос» поэмасини ниҳоясига етказиш билан машғул бўлади.
«Ўн икки» поэмаси (А. Мухтор), кўплаб шеърлари (Э. Воҳидов, М. Икром, О. Мухтор ва б.) узбек тилига таржима қилинган.
Ас: Шеърлар, Т., 1967; Стихотворения, поэмы, Т., 1986; Сочинения в двух томах, М., 1990.