БЛИНТ

БЛИНТ (нем. blind — кўр) — китоб муқовасини безашда унинг сиртига бўёқсиз босиб тушириладиган ясси шакллар. Бунда ясси штамп муқова сиртида чуқурчалар қолдиради. Блинт китоб муқовасига пардоз бериш ва уни бўёқ билан босишда ёки зарқоғоз (фольга) қоплашга тайёрлашда мустақил усул сифатида қўлланилади.