БЛЭЙР

БЛЭЙР Энтони (тўлиқ исми Энтони Чарльз Линтон Блэйр) (1953.6.5) — давлат ва сиёсат арбоби. Буюк Британия бош вазири. Юриспруденция ихтисослиги бўйича Эдинбург ва Оксфорд коллежларини тугатган. 1983 й. дан Буюк Британия парламентининг умумий палатаси аъзоси (Сежфилд округидан). 1984 й. дан Лейбористлар партиясининг аввал молия, сўнг савдо ва саноат (1987—88), бандлик (1989— 92), ички ишлар (1992—94) масалалари бўйича спикери, 1994 й. дан Лейбористлар партияси раҳбари. 1997 й. 2 майдан Буюк Британия бош вазири.