БЛАСТОДЕРМА

БЛАСТОДЕРМА (бласто… ва юн. derma — қобиқ, тери) — бластула деворини ҳосил қилувчи ва бластоцелни ўраб турувчи бир қават ёки бир неча қават бўлиб жойлашган ҳужайралар (тўлиқ майдаланишда, қ. Целобластула) ёки майдаланмасдан қолган сариқ модда (сирт майдаланишида, қ. Перибластула), шунингдек дискоидал майдаланишда дискобластула қопқоғини ҳосил қилувчи ҳужайралар қавати.