БИЮРҒУН (Anabasis salsa) — шўрадошлар оиласига мансуб паст бўйли (5—25 см), сершох ярим бута. Барглари майда (2—5 мм), қалин. Асосан, тақир, шўр ва шўрхок чўлларда ўсади, июдда гуллайди, уруғи сент. да пишади. Биюрғунда 1,22% ча алкалоид, 7—9% оксалат кислота, 1,38% сирка кислота, ишқор моддалари бор. Кеч куз ва қиш ойларида туя, қўй, эчки ва от учун яхши озуқа бўлади.