БИСМАРК АРХИПЕЛАГИ

БИСМАРК АРХИПЕЛАГИ — Тинч океандаги бир туда ороллар. Папуа— Янги Гвинея таркибида. Иккита йирик орол (Янги Британия ва Янги Ирландия), Адмиралтейство слари ва бир неча майда ороллардан иборат. Майд. 50,5 км2 га яқин. Аҳолиси 399 минг киши (1990) — меланез ва папуаслар. Йирик ороллари тоғли (Янги Британия о. да тогларнинг бал. 2300 м гача етади), майдалари вулкан ва маржон оролларидир; ҳаракатдаги вулканлар ҳам бор (Улавун). Иқлими экваториал, тропик ўрмонлар б-н қопланган. Кокс пальмаси, банан, шакаркамиш, тамаки, пахта, маккажўхори етиштирилади. Қирғоқ яқинида океандан балиқ овланади ва марварид олинади. Йирик аҳоли пунктлари ва портлари: Рабаул, Кавиенг, Лоренгау. Бисмарк архипелагини 1616 й. да голландлар кашф этган; 1884 й. дан архипелаг Германия мустамлакаси бўлгач, унга О. Бисмарк номи берилган.