БИШКЕК

БИШКЕК (1926 й. гача Пишпак, 1926—91 й. ларда Фрунзе) — Қирғизистон Республикаси пойтахти. Йирик саноаттранспорт тугуни, Қирғизистоннинг иқтисодий ва маданий маркази. Чу водийсида, Қирғизистон тизмасининг шим. этагида, 700—900 м баландликда жойлашган. Янв. нинг ўртача т-раси — 5,4°, июлники 24,4°. Ўртача йиллик ёғин 471 мм. Шаҳар майд. 18,4 минг га. Аҳолиси 631,3 минг кишидан зиёд (2000); қирғизлар 34,6%, руслар 47,4%, украинлар 4,3%, татарлар 2,5%, уйғурлар 2,1%, ўзбеклар 1,8%, бошқа миллатлар 7,3% ни ташкил қилади. Бишкек 4 маъмурий туманга бўлинган.

Ҳоз. Бишкек ўрнида 1825 й. қўқонликлар томонидан Пишпак (кўқонлик тарихчилар асарларида Пишкак) қалъасига асос солинган. 1860 ва 1862 й. ларда рус қўшинлари Аштак довони орқали бостириб келиб қалъани эгаллаган ва бутунлай вайрон қилган. 1864 й. да Бишкек ўрнида Пишпак рус ҳарбий истеҳкоми барпо этилди. Тез орада Бишкек орқали Еттисув савдо тракти (Тошкент — Семипалатинск) вужудга келди. 1878 й. дан Б. Еттисув вилоятининг уезд шақри. Майда озиқ-овқат ва кўн саноати корхоналари бўлган. Аҳолиси савдо-сотиқ, киракашлик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва ғаллачилик билан шуғулланган. Пишпак 1918 й. дан Туркистон Мухтор Республикаси таркибида, 1924 й. дан Қора қирғиз (1925 й. дан Қирғизистон) мухтор вилоятининг маркази. Бишкек 1926 й. дан — Қирғизистон Мухтор Республикасининг, 1936 й. дан Қирғизистон Республикасининг пойтахти.

Бишкекда 1941—45 й. лар уруши даврида янги саноат корхоналари қурилиб фронт учун қуроляроғлар ишлаб чиқарилган. Металлсозлик ва машинасозлик ривожланди, урушдан кейин Б. Қирғизистоннинг энг йирик индустриал марказига айланди.

Шаҳарда 94 саноат корхонаси, 2,7 минг кичик корхона, 42 ассоциация, 2 консорциум, 365 фирма, 10 биржа, 69 акциядорлик жамияти, 494 масъулияти чекланган жамият, 18 тижорат банклари, 8 концерн ва 4 корпорация бор. Киме, кимёфармацевтика саноати корхоналари, «Қирғизмебель» бирлашмаси, уйсозлик к-тлари, темирбетон буюмлар з-ди, иссиклик электр маркази ишлаб турибди. Бишкек Бухоро — Тошкент—Олмаота газ қувури оркали газ билан таъминланган. 2 т. й. вокзали, «Манас» халқаро аэропорти бор. Т. й. орқали Тароз ш. (собиқ Авлиёота) билан боғланган.

Шаҳар меъморлиги 1872 й. ги дастлабки режа бўйича шаклланиб, тўғри бурчакли кесишган кўчалар билан бирга унча катта бўлмаган маҳаллаларга бўлинган. Уйлар, асосан, пахса ва синчдан бир қаватли қилиб қурилиб, сомонли лой билан сувалган. 20—40-й. ларда Маданият вазирлиги биноси (1926), Ҳукумат уйи (1934), Тиббиёт инти (1939) ва вилоят ижроия қўмитаси бинолари (1938) қурилган. Бишкекни қайта қуриш режаларига (1939, 1948—58, 1971) кўра шаҳар кўчалари кенгайтирилди, микрорайонлар барпо этилди. Шаҳарда 2—4 қаватли зилзилабардош турар жой ва жамоат бинолари қурилди. 50—70й. ларда Тинчлик проспектида янги микрорайонлар вужудга келди. Опера ва балет театри (1955), шаҳар кутубхонаси (1957—62), шаҳар марказидаги майдонда бинолар ансамбли (1956), қ. х. вазирлиги (1954—60), Спорт саройи (1974), Тасвирий санъат музейи (1974) бинолари бунёд этилди.

1996/97 ўқув йилида 77 умумий таълим мактабида 93,3 минг ўқувчи, ҳунартехника билим юртларида 5,7 минг ўқувчи, ўрта махсус ўқув юртларида 11,7 минг ўқувчи ўқиди, мактабгача тарбия муассасаларида 16,2 минг бола тарбияланди.

Шаҳарда 8 олий ўқув юрти (Қирғизистон миллий унти, ҚирғизистонРоссия славян унти, техника унти, қ. х. академияси, тиббиёт академияси, Халқаро инт, физкультура инти, санъат инти) фаолият кўрсатади. Янги коллеж, лицей ва гимназиялар, халқаро, давлатхусусий мактаблари очилмоқда. Бишкекда Миллий Фанлар академияси, тармоқ илмий тадқиқрт интлари мавжуд.

Қирғизистон Республикаси давлат кутубхонаси, 22 йирик оммавий кутубхона, 7 музей, 6 театр, 10 кинотеатр, «Қирғизфильм» киностудияси ишлаб турибди (90-й. лар охирлари).

Бишкекда «Қирғизистон» Матбуот уйи, Қирғизистон энциклопедияси Бош таҳририяти, «Илим» нашриёти, йирик полиграфкомбинат, республика ахборот органи — Қирғизистон телеграф агентлиги жойлашган. Республикада 128 газ., 15 журнал чоп этилади. 1974 й. дан «Бишкек оқшоми» шаҳар газ. нашр этилади. Маҳаллий радиоэшиттиришлар қирғиз ва рус тилларида олиб борилади.

9680 ўринли 32 касалхонада 3792 врач ва 7253 дан зиёд ўрта маълумотли тиббий ходим ишлади (90-й. лар охирлари). Бишкек ва унинг атрофида Иссиқота курорти, кардиология санаторийси, дам олиш уйлари, профилакторийлар жойлашган. Бишкек — республикада туризм маркази. Туристик меҳмонхона ва базалар бор. Бошқа республикалар ва мамлакатлар б-н темир йўл, автомобиль, ҳаво йўллари орқали боғланган.

3. Б. Бейшеев.