БИРОНСОЙ

БИРОНСОЙ — Навоий вилояти Навоий туманидати сой. Қуйи Қалқонотасой деб ҳам аталади. Қоратоғнингжан. ён багридан бошланади. Уз. 28 км, ҳавзасининг майд. 49 км2. Б. нинг 7 та ирмоғи бор. Б. жуда камсув, фақат баҳорда суви бир оз кўпаяди ва Конимех каналигача (ўнгдан) етиб боради. Езда Қалқонота қишлоғи яқинида деярли қуриб қолади, фақат булоқсувлари оқади. Биронсой сувидан чорва молларини, қисман экинзорларни суғоришда фойдаланилади.