БИРОБИЖАН

БИРОБИЖАН — РФдаги шаҳар (1937 й. дан), Яҳудийлар мухтор вилоятининг маркази. Амур дарёсининг Бира ирмоғи сохдлида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 86,7 минг киши (1992). Асосан енгил (тикувчилик, трикотаж, пойабзал ва б. фкалар), озиқ-овқат ва ёғочсозлик саноати катта ўрин тутади. «Дальсельмаш» қ. х. машинасозлиги, кучланиш трансформаторлари з-длари, тиббиёт ва пед. ҳамда маданиймаориф билим юртлари, театр, ўлкашунослик музейи бор.