БИРМА ТИЛИ

БИРМА ТИЛИ — Хитой-тибет тил оиласига мансуб тибетбирма тиллар гуруҳига киради. Мьянма давлатининг расмий тили. Бу тилда 30 млн. дан ортиқ киши гаплашади. Тўрт — шим., марказий, тавой ва аракан лаҳжаларига бўлинади. Бирма тили бўғинли ва оҳангли тиллардан бўлиб, тузилиш жиҳатдан аналитик (айирувчи) бўлсада, унда талай агглютинатив унсурлар мавжуд. От шакллари ясалишида махсус постпозитив кўмакчи сўзлар ва феъл шаклларида агглютинатив қўшимчалар, айрим префикс лар ва баъзан кўмакчи сўзлар асосий ўрин тутади. Лексик жиҳатдан туб сўзлар билан бирга палий тилидан узлаштирилган сузлар ҳам қулланилади. Услуб жиҳатдан икки — ёзма ва оғзаки куринишга эга, булар бир-биридан грамматик ва лексик жиҳатдан фарқданади. Бирма тили алифбоси қад. ҳинд ёзуви браҳмийнинг жан. тармоғидан келиб чиққан.