БИРЛАМЧИ ВА ИККИЛАМЧИ СИФАТЛАР

БИРЛАМЧИ ВА ИККИЛАМЧИ СИФАТЛАР — 17—18-а. лар билиш назариясидаги тушунчалар. Нарсалар сифатини фарклаш учун қўлланилган. Бу тушунча Аристотель, Демокрит, Декарт, Гассенди, Гоббс асарларида учрасада, дастлабки термин сифатида уни инглиз файласуфи Ж. Локк қўллаган. Ж. Локк фикрича, бирламчи ёки объектив сифатлар — узунлик, катталик, ҳажм, фигура ва б. дир; иккиламчи ёки субъектив сифатлар — ранг, овоз, маза, ҳид ва б. дир.