БИРЛАМЧИ БЎШЛИҚЛИЛАР

БИРЛАМЧИ БЎШЛИҚЛИЛАР, тўгарак чувалчанглар — умуртқасиз ҳайвонлар типи (ёки кичик типи), уларда теримускул қопчиғи билан ичаги оралиги тананинг бирламчи бўшлиғини ташкил этади (номи шундан олинган). Қилчувалчанглар, қоринкиприклилар, коловраткалар, нематодалар, киноринхалар каби синфларга бўлинади. Кўпинча нематодалар ва барча акантоцефалар одам, ҳайвон ва ўсимликларда паразитлик қилади. Эркин Бирламчи бўшлиқлилар денгизларда, чучук сувларда, тиканбошлилар тупроқда яшайди.