БИРЖА КУРСИ

БИРЖА КУРСИ — фонд биржасида муомалада бўлган қимматбаҳо қоғоз (акция, облигация)нинг сотилиш нархи. Биржа курсига қимматбаҳо қоғозга тўланадиган дивиденд ва ссуда фоизи таъсир кўрсатади. Дивиденд микдори юқори бўлса, Биржа курси қиммат, ссуда фоизи юқори бўлса, арзон бўлади. Акцияларнинг номинал қиймати Биржа курсига таъсир кўрсатмайди, облигацияларнинг Биржа курси эса номинал нархига бевосита боғлиқ бўлади, чунки қайтариб сотиб олиш муддати қанчалик яқин бўлса, уларнинг Биржа курси шу қадар юқорироқ юради (яна қ. Қимматбаҳо қоғозлар).