БИР ЙИЛЛИК ЭКИНЛАР

БИР ЙИЛЛИК ЭКИНЛАР — ривожланиш цикли (уруғи экилгандан то янги уруғ етилгунча бўлган давр)ни бир йилда тугаллайдиган ўсимликлар. Буларга дуккаклилар, ғалладон экинлари, помидор, баклажон, қалампир, исмалоқ, салат ва б. киради. Бир йиллик экинлар, асосан, ўтсимон бўлиб, мевалари (уруғи) пишиб етилгандан сўнг поя ва палаклари қурийди. Айримларини иқлим шароитига қараб кўп йиллик экин сифатида ўстириш ҳам мумкин. Мае, помидор тропик р-нларда кўп йиллик ўсимлик сифатида экилади.