БИР ЖИНСЛИ БЎЛМАГАН МУҲИТЛАР ОПТИКАСИ — оптикантт синдириш кўрсаткичи п бир хил бўлмай, координатага боғлиқ равишда ўзгарадиган, оптик жиҳатдан бир жинсли бўлмаган муҳитларда электромагнит тўлқинларнинг тарқалиш қонунларини ўрганадиган бўлими. Оптик бир жинслилик муҳитнинг сиртида ва ҳажмида бузилиши мумкин. Физик табиатидан қатъи назар, бир жинслиликнинг бузилиши нурнинг бошланғич тарқалиш йўналишидан оғишига олиб келади. Турли синдириш кўрсаткичларига эга муҳитларни ажратувчи сиртларда нурнинг қайтиш ва синиш ҳодисалари юз беради. Муҳит ичидаги синдириш кўрсаткичи муҳитникидан фарқ қиладиган, микроҳажмли бир жинсли бўлмаган жойларда нурнинг сочилиши кузатилади. Бир жинсли бўлмаган муҳитларга хира муҳитлар киради. Бундай муҳитларда бир жинслилик бузилган жойларнинг ўлчамлари, одатда, ёруғлик тўлқин узунлиги X дан катта бўлади.
Бир жинсли бўлмаган муҳитларга молекулаларнинг иссиклик ҳаракати натижасида кичик ҳажмларда муҳит зичлиги флуктуациялари (тебранишлари) ҳисобига шу жойдаги синдириш кўрсаткичининг ўзгаришлари содир бўладиган муҳитлар ҳам киради. Ёруғликни ютмайдиган диэлектрик зарраларда бўладиган нурнинг сочилиш интенсивлиги (/) X,’ га мутаносиб бўлиб, рзарра ўлчамининг ёруғлик тўлқин узунлигига нисбатига боғлиқ параметр. ЎлчамлариАдан анча кичик иссиклик (зичлик) флуктуациялари юз берадиган муҳитларда сочилиш интенсивлиги 1~Х~* (Рэлей қонуни). Ўлчамлари X дан анча катта зарралардаги сочилиш учун р нинг қиймати нолга яқин ва сочилиш интенсивлиги тўлқин узунлигига боғлиқ бўлмайди. Бундай ҳол ёруғликнинг туман ва булутларда сочилишида кузатилади.