БИОТИК ОМИЛЛАР, муҳитнинг биотик омиллари — бир ёки ҳар хил турга мансуб ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар ҳаёт фаолиятининг организмларга таъсири мажмуи. Айниқса биоценоз организмлари орасидаги муносабатлар жуда яқиндан бўлади. Биотик омиллар ҳар хил турдаги тирик организмларнинг ўзаро таъсиридан иборатлиги билан мухитнинг абиотик омимарчдан фарқ килади.
Организмларнинг ўзаро муносабатлари жуда ҳам хилмахил. Тирик мавжудотлар бошқа организмлар учун озиқ манбаи бўлиши (ўт ўсимликлар ўтхўр ҳайвонлар учун озиқ ҳисобланади, ўтхўр ҳайвонларни эса йиртқич ҳайвонлар ейди), уларнинг кўпайишига имкон яратиши (ўсимликларни чангловчи ҳашаротлар фаолияти), яшаш муҳити бўлиб хизмат қилиши мумкин (мас, ғўзанинг хавфли касаллиги—вилтни ҳосил қилувчи патоген замбуруғ учун ғўза хўжайин ўсимликдир). Рақобат, симбиоз (биргаликда яшаш) ва б. ҳам организмлар орасидаги муносабатларга киради. Эҳтиёжлари бир-бирига ўхшаш организмлар орасида, мас, агар ўсимликларнинг ёруглик, намлик ва муҳитнинг б. шароитларига нисбатан талаби бир хил бўлса, рақобат пайдо бўлади. Симбиоз ҳайвонлар, ўсимлик, микроорганизмлар орасида кенг тарқалган. Mac, дуккакли ўсимликлар (беда ва б.) азот ҳосил қилувчи бактериялар билан биргаликда яшайди, бу бактериялар ўсимликлар ҳаёти учун зарур бўлган углеводлар ва б. органик моддаларни ўсимликлар илдизидан олади. Биотик омиллар ҳар доим муҳитнинг абиотик омиллари таъсирига учрайди ва ўз навбатида унга фаол таъсир этиб, уни ўзгартириб боради.
Абдукарим Зикирёев.