БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ

БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ — қўриқланадиган ҳудуд (қўриқхона, миллий бог ва б.). Б. қ. муайян ҳудуддаги энг ноёб табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш и. т. ишлари, атроф муҳитнинг узок, муддатли мониторинги ва б. ишлар билан бирга қўшиб олиб борилади. Биосфера қўриқхонаси барпо этиш 1973 й. дан бошлаб «Инсон ва биосфера» дастури б-н боғлиқ ҳолда пайдо бўдди. Жаҳонда 300 дан ортиқ Биосфера қўриқхонаси ишлайди, жумладан, Ўзбекистонда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қарайдиган Чатқол биосфера қўриқхонаси бор.