БИОЛОГИК СУЗГИЧ

БИОЛОГИК СУЗГИЧ, биологик фильтр— оқинди сувлар (мас, корХоналардан чиқадиган ифлос сувлар)ни биологик жиҳатдан (микроорганизмлар воситасида) тозалаш учун мўлжалланган иншоот: ичига йирик сузувчи (фильтрловчи) материал (шлак, шагал, керамзит ва б.) тўлдирилган қўш тубли идиш. Оқинди сув сузувчи материал орқали ўтиб, унинг сиртида сув таркибидаги органик моддаларни емирувчи микроорганизмлардан иборат парда ҳосил қилади. Оқинди сувлардаги механик зарралар (тош, қум, металл парчалари) идиш тубига яўкиб қолаверади.