БИОИҚЛИМШУНОСЛИК

БИОИҚЛИМШУНОСЛИК — иклимнинг одам фаолияти ва соғлигига, ҳайвонлар ва ўсимликлар ривожланишига таъсирини ўрганувчи фан. Б. агроиқлимшунослик ва тиббиёт иқлимшунослигига бўлинади. Биоиқлимшуносликга дойр илмий тадқиқотлар бир қанча мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда кенг миқёсда ўтказилмоқда. Ўзбекистон Гидрометеорология бош бошқармасида Биоиқлимшуносликга оид назарий ва амалий ишлар олиб борилмоқда.